Байден Конгрессдан Исроил ва Украина учун 74 млрд долларлик ёрдам сўрамоқчи – “Reuters” 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украинага ёрдам кўрсатиш учун Конгрессдан 60 миллиард доллар ва Исроилни қўллаб-қувватлаш учун 14 миллиард доллар сўраш ниятида. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Айтилишича, Байден маъмурияти тез орада Конгрессдан 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўраш ниятида, шундан 60 миллиард доллари Украинага ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган. 14 миллиард доллар эса Исроилни қўллаб-қувватлашга сарфланиши режалаштирилган.

Билдирилишича, ушбу маблағнинг тахминан ярми АҚШ ўзининг захираларини тўлдириш ва қуролларини модернизация қилишга сарфлаши режалаштирилган.

Шунингдек, 10 миллиард доллар гуманитар ёрдамга, 14 миллиард доллар миграция инқирози шароитида АҚШ жанубий чегарасини ҳимоя қилишга, 7 миллиард доллар эса Ҳинд-Тинч океани минтақасига ёрдамга сарфланиши кутилмоқда.

“Foreign Policy” журнали эса Байден маъмурияти ҳафта охирида Конгрессга Исроил, Украина ва Тайванга биргаликда ёрдам кўрсатиш лойиҳасини тасдиқлаши мумкинлиги, жумладан, Америка чегараларини ҳимоя қилиш учун маблағ ажратилиши ҳақида хабар берган. Бироқ, номи ошкор этилмаган америкалик қонун чиқарувчи нашр билан суҳбатда Конгресс Вакиллар палатаси бундай ташаббусни маъқуллашда муаммоларга дуч келиши мумкинлигини айтган. Чунки бир гуруҳ республикачилар ёрдамни бирлаштиришга қарши. Агар Исроилни қўллаб-қувватлаш ва чегараларни ҳимоя қилиш Вакиллар палатасида саволлар туғдирмаса, баъзи республикачилар Украинани қўшимча қўллаб-қувватлашни танқид қилади, чунки уларнинг фикрига кўра, Қўшма Штатлар аллақачон Киевга етарлича ёрдам берган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Исроил Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made