Фаластиндаги яширин қўллар: Ғазодаги урушда АҚШ аскарлари ҳам иштирок этяптими?
Олам
−
17 Ноябрь 2023
9161Исроилнинг Ғазога ҳужуми иккинчи ойга етаркан, АҚШнинг ушбу қатлиомдаги иштироки яширинча қолмоқда. Сабаби бу Американинг Яқин Шарқдаги манфаатларига путур етказиши мумкин.
Ғазодан қочиб чиққанларнинг гувоҳлик беришича, Вашингтон Ғазода жанг қилаётган қуруқликдаги қўшинлари борлигини инкор этса-да, Исроилнинг Ғазога ҳужумида Қўшма Штатларнинг роли ортиб бормоқда.
Фаластинлик эвакуация қилинган шахс "Al-Jazeera"га берган интервьюсида у ерда америкалик аскарларни кўрганини айтган. "Улар ҳарбий сафда эди. Жанговар кийимларида Исроилга тегишли бўлмаган байроқ кўзга ташланарди", деган у.
Журналистнинг саволига жавобан, олов ичидан чиқиб келган фаластинлик ўсмир: “Ҳа, биз кўрган аскарнинг формасида Америка байроғи бор эди. Акам у билан эшик олдида гаплашди", дея қўшимча қилган.
Бу эса аллақачон Ғазода "Delta Force" – АҚШ армиясининг терроризмга қарши элита бўлинмаси ҲАМАСга қарши ишлаётганини англатади.
"Ҳозирги босқичда бу спекулятив, аммо Сурия ва Ироқ каби можаро зоналарида қон кечгани билан машҳур бўлган "Delta Force" кучларининг мавжудлиги ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин", дейди доктор Андреас Криэг – London King's коллежи хавфсизлик тадқиқотлари мактаби ёрдамчиси "Doha News"га.
Криэгнинг айтишича, бундай кучлар мунтазам ҳарбий операцияларда эмас, балки жиддий вазифаларни бажариш учун ҳаракатга келтирилади.
АҚШнинг бу стратегияси, яъни кичик, ихтисослашган гуруҳлар ёрдамида энг муҳим операцияларни бажариш услуби бошқа араб мамлакатлари ва Афғонистондаги урушларда ҳам анча иш берган.
"Шунга қарамай, Исроил томонидан Америка ҳарбийларининг жанг қилаётгани исботланса, бу Яқин Шарқда каттагина шов-шувга сабаб бўлади", дейди Криэг.
Пентагоннинг ҳаракатлари ҳам Американинг Сурия ва Афғонистондаги урушларда тобланган жангчилари Ғазода уришаётгани ҳақидаги тахминларни асослайди. Жумладан, сўнгги пайтларда АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқда янада фаоллашиб, самолёт ташувчиси ёрдамида қирувчиларини ҳаракатга келтирди ва ракетага қарши мудофаа тизимларини ушбу ҳудудга ошкора жойлаштирди.
Бироқ, Америка махсус кучларининг Исроилдаги ўрни ва уларнинг Исроил мудофаа кучларига ёрдами ҳақида тафсилотлар очиқланмаяпти.
"The New York Times" газетасининг ёзишича, Исроилга бир неча ўнлаб тажрибали ҳарбийлар юборилган ва улар машғулотларда қатнашган жамоани тўлдирган. Шуниси эътиборга лойиқки, катта махсус операциялар устаси бўлган денгиз пиёдалари корпуси генерали Исроилга қуруқликдаги операциялар бўйича кўмак бериш учун юборилган.
Бу ҳаракатлар Ғазода Америка байроқларини кўтариб юрган аскарларнинг борлиги, тасдиқланмаган бўлса-да, АҚШнинг иштироки қатор саволларни туғдиради.
“Тўғри, Эрон ва "қаршилик ўқи"га қарши ўз позициясини эгаллаш АҚШ учун муҳим аҳамиятга эга, аммо айни пайтда улар томонидан айтарли ҳужумлар уюштирилмаяпти. Қўшма Штатларнинг Исроилга ҳар йили миллиардлаб доллар пул беришини ҳисобга олсак, аллақачон мамлакат армияси мукаммал кўринишга келган бўлиши керак”, дейди хавфизлик бўйича мутахассис бунга ўз муносабатини билдириб.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь