Фаластиндаги вазият минтақада можаролар келтириб чиқариши мумкин – Имомали Раҳмон

Олам

image

Фаластиндаги ҳозирги вазият можаро Яқин Шарқ минтақасидаги бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиши мумкинлиги ҳақида улкан хавотир туғдирмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Глобал жануб овози” учинчи саммитида сўз очди. 

Тожикистон Президенти Фаластиндаги фожиали вазият халқаро ҳамжамиятни чуқур ташвишга солаётганини қайд этди.

“Ҳозирда ушбу можаро алангаси Яқин Шарқ минтақасидаги бошқа мамлакатларга ҳам ёйилиш эҳтимоли бор. Биз томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва тинч музокараларини ўтказишга чақирамиз”,  дейди у. 

Шу муносабат билан Президент халқаро ҳамжамиятни Фаластинда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш учун самарали чоралар кўришга чақирди. Унинг таъкидлашича, Тожикистон БМТнинг мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш тўғрисидаги резолюцияларини амалга ошириш тарафдори ва бу муаммони ҳал қилишнинг ягона самарали йўли, деб билади.

Имомали Раҳмон замонавий дунёнинг турли минтақаларини нотинчлик ва қуролли тўқнашувлар тўлқини қамраб олгани, геосиёсий кескинлик мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилгани сиёсий барқарорликни, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини жиддий равишда ёмонлаштириб, кўплаб жанжаллар ва тажовузларга олиб келиши мумкинлигини қайд этди. Шу нуқтаи назардан, у келажакда барқарор ривожланиш сайёрада тинчлик ва хотиржамликни сақлаш билан бевосита боғлиқлигини алоҳида таъкидлади.

Маълумот учун, Ҳиндистон “Глобал жануб овози” саммитига учинчи бор мезбонлик қилмоқда. Глобал жануб деганда шартли равишда Африка, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари, Тинч океани ороллари ва Осиёнинг ривожланаётган мамлакатлари тушунилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made