Фаластин ТИВ: “Помпео БМТнинг ғазабини келтирди”
Олам
−
05 Март 2020
5304AҚШ Давлат котиби Майк Помпео далилларни қалбакилаштирмоқда ва халқаро ҳуқуқий тизимни бузишга ҳаракат қилмоқда, дейилади Фаластин ТИВ баёнотида.
"Помпео Фаластин ҳудудидаги Исроил аҳоли пунктларида ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг рўйхатини эълон қилиб, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ғазабини келтирди. У Трамп маъмуриятининг сўзлари ва хатти-ҳаракатлари "ҳақиқат" эканлигини таъкидлаб, Исроилнинг қонунбузарликлари ва жиноятларига оид халқаро танқидни юмшатишга ҳаракат қилмоқда”, дейилади баёнотда.
Вазирлик бундай маълумотлар Фаластин-Исроил можароси ҳақиқати, тарихи ва далилларига зид эканлигини таъкидлади.
Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, AҚШни "Исроилни мафкуравий қўллаб-қувватлашда" айблади. Баёнотда айтилишича, бундай қадамлар халқаро ҳуқуқ тизимига путур етказади ва БМТ қарорларига зиддир.
Февраль ойи бошида БМТнинг Олий комиссари идораси Фаластин ҳудудидаги Исроил аҳоли пунктларида ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар рўйхатини эълон қилди. Унинг таркибига БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 31/36 резолюцияси билан тақиқланган фаолият билан шуғулланадиган 112 та компания кирди. Ушбу компаниялар орасида 94 таси Исроилда, 18 таси AҚШ, Голландия, Франция, Буюк Британия, Люксембург ва Таиландда жойлашган. Рўйхатга Airbnb, Expedia, eDreams, TripAdvisor, Alstom ва Booking.com кирди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 31/36-сонли резолюциясига биноан компаниялар рўйхати ҳар йили янгилаб борилиши керак.
Маълумот ўрнида, АҚШ Президенти Дональд Tрампнинг Исроил ва Фаластин ҳақидаги режасида Фаластин давлатида AҚШ элчихонасини очишни кўзда тутилган. "Aср келишуви" амалга ошиши билан Фаластин майдонини икки баравар ортиши ва мамлакатда 1 миллионга яқин иш ўрни яратилиши керак.
Бундан ташқари, фаластинликлар Исроилга қарши террорни ҳамда ҲАМАСни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак. Tрампнинг сўзларига кўра, унинг таклифи Фаластиннинг тўлиқ ҳуқуқли давлатни шакллантириш учун сўнгги имконият.
Шунингдек, Қуддус Исроилнинг ажралмас пойтахтига айлантирилиши керак.
LiveБарчаси