Фаластин Президенти Россияга боради
Олам
−
28 Июнь
6783Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос мамлакатдаги уруш ҳаракатлари вақтида Россиянинг Москва шаҳрига боради. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Билдирилишича, Президент Аббоснинг мамлакатга уюштирилаётган ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Буни Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдель Хафиз Нофаль ҳам тасдиқлаган.
“Биз Кремлдан ташриф қачон бўлиши ҳақида расмий баёнотни кутмоқдамиз. Жаноб Аббоснинг Москвага келиши борасида келишувга эришилди”, деган Нофаль.
“Риа Новости”нинг Фаластин ҳукумати идорасидаги манбаларига кўра, Маҳмуд Аббос 18 август куни Россияга учади. Сиёсатчи Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирган.
Элчининг қўшимча қилишича, ҳозирда Москвада Фаластин-Исроил келишуви бўйича музокаралар ўтказиш имконияти йўқ. Нофалнинг эслатишича, Президент Владимир Путин бир неча йил аввал Аббос ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўртасида музокараларни Москвада ўтказишни таклиф қилган ва Фаластин томони бунга рози бўлган.
“Аббос Москвага йигирма мартадан ортиқ ташриф буюрган, аммо бу ташрифлар ҳеч қандай натижа бермаган. Ҳозир Украинадаги ва бутун дунёдаги воқеаларни ҳисобга олсак, вазият мураккаб. Агар жиддий мавзу бўлса, биз гаплашишга доим тайёрмиз”, дея таъкидлаган Нофаль.
Элчининг қўшимча қилишича, ҳозир энг муҳими вазият кескинлигини пасайтиришдир. Эҳтимол, шундан кейингина музокаралар учун янги имконият туғилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашгани ва бу учрашувдаги музокаралар Ғазо секторидаги уруш ва Ғарбий Соҳилдаги вазиятнинг кескинлашувига қаратилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси