Фақат олдинга – Рамос ПСЖда қизил карточка олгани ҳақида 

Спорт 1732
image

“ПСЖ” ҳимоячиси Серхио Рамос Франция чемпионати доирасида “Лорянь”га (1:1) қарши ўйиндан сўнг, Twitter саҳифасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун ўрганиш учун янги кун. Эртага яхшиланиш учун янги кун. Фақат олдинга”, дея ёзган Рамос.

Испаниялик футболчи иккинчи бўлимда 81 ва 85-дақиқаларда сариқ карточка олиб, майдондан четлатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи ПСЖга ўтганидан бери Лига 1 да атиги иккита ўйин ўтказган холос.    

Маълумот учун, “Реал Мадрид” собиқ сардори “Олтин тўп” маросимидан сўнг, ҳозирги жамоадоши Лионель Мессини дунёдаги энг яхши футболчилардан бири эканлигини айтиб ўтганди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3
t
×