F-16 бўйича Туркия-АҚШ музокаралари қандай кетаётганига баҳо берилди
Олам
−
26 Август 2022
5949Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар АҚШда Туркия ҳарбий делегацияси ва Пентагон вакиллари ўртасида Анқара томонидан F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича ўтказилган музокараларни “мусбатдан ҳам ижобий” деб атади.
“Ҳарбий делегациямиз АҚШда музокаралар олиб борди. Алоқалар ижобийдан ҳам яхши бўлган. Ҳозирда жараёнга нисбатан салбий томонларни кўрмаяпмиз. У давом этмоқда, техник тафсилотлар, хусусан, самолёт радарлари, электрон уруш тизимлари каби масалалар муҳокама қилинмоқда. Жараённинг ижобий натижасига умид қиламиз ва мен бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирига айтдим”, дейди Акар бугун, 26 август куни “A Haber” телеканалиге берган интервьюсида
Акар ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин ўртасидаги телефон мулоқоти 23 август куни бўлиб ўтган.
15 июл куни АҚЧ Конгрессининг Вакиллар палатаси мамлакат мудофаа бюджетига F-16 самолётларини Туркияга топшириш шартларига қўйиладиган талабларни кучайтирувчи тузатишни маъқуллади. У АҚШ маъмуриятига Туркияга сотишни ёки янги F-16 самолётлари ёки уларни модернизация қилиш учун бутловчи қисмларни экспорт қилишга рухсат беришни, АҚШ Президенти Конгрессга ускуналарни бундай узатиш миллий манфаатларга мос келишини тасдиқламагунча тақиқлайди. Бундан ташқари, маъмурият F-16 самолётларининг Туркия томонидан “Греция ҳудуди устидан қайта-қайта рухсат этилмаган парвозлар учун” фойдаланилмаслигини таъминлаш бўйича кўрилган чораларнинг батафсил тавсифини тақдим этиши керак бўлади.
Туркия ҳаво кучлари билан хизмат қиладиган самолётларини модернизация қилиш учун 40 та F-16 Block 70 қирувчи самолёти ва 80 та Block 70 тўпламини олишга интилмоқда. Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олиши муносабати билан бешинчи авлод F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётларини ишлаб чиқариш бўйича Америка дастуридан чиқариб ташланганидан сўнг, F-16 ни сотиб олиш истаги борлигини маълум қилди.
15 август куни Туркия Мудофаа вазирлиги техник делегацияси Америка томонининг таклифига биноан F-16 қирувчиларини модернизация қилиш ва сотиб олиш масаласини муҳокама қилиш учун АҚШга жўнаб кетган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июнь куни АҚШ Президенти Жо Байден Мадридда ўтган НАТО саммитидан сўнг Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди ва суҳбат давомида АҚШ Туркияга F-16 қирувчиларини етказиб бериши ҳамда модернизациясини йўлга қўйишини, бу ҳақидаги ҳужжатни Конгресс тезроқ маъқуллашига таъсир кўрсатишини ваъда қилди.
30 июнь куни НАТО саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Жо Байден Туркияга F-16 қирувчи самолётларини сотиш бўйича Конгресс розилигини олишга умид қилаётганини айтди.
LiveБарчаси