Это’О Мессининг “Барса”даги ўринбосари кимлигини айтди

Спорт 4314
image

“Барcелона” ва “Интер” жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Самуель Это’О Каталония клубида Лионел Мессининг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчи кимлигини айтди. Бу ҳақда Испаниянинг “Marca” нашри хабар бермоқда.

“Менимча, Ансу Фати келажакка умид билан қарайдиган футболчи. Айни пайтда у ақл бовар қилмас ишларни уддаламоқда, шунинг учун клуб тайёрланиши ва унга ғамхўрлик қилиши керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, у Мессининг ўрнини босади”, дейди Это’О.

Маълумот ўрнида, Ансу Фати “Барселона” академиясининг тарбияланувчиси ва 2019 йилдан буён асосий таркибда ўйнаб келмоқда. У “Барса” таркибидаги дебютини “Бетис”га қарши ўтказган ва Каталония клубининг 78 йил ичидаги энг ёш дебютантига айланган. Фати “Барселона”даги биринчи голини 2019 йил 31 августда “Осасуна”га қарши ўйинда киритди. Бу орқали Фати клуб сафида гол урган энг ёш ўйинчига айланди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 122
Рейтинг: 3
t
×