Эстония Президенти: Европа Украинадан чарчаган
Олам
−
19 Сентябрь 2019
5172"Европа Украинадан чарчаган, чунки Киев Ғарбдаги шерикларининг маслаҳатига амал қилмаяпти", деди Эстония Президенти Керсти Кальюлайд "Европа ҳақиқати"га берган интервьюсида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Бу чарчашнинг сабаби шундаки, биз кўп йиллар давомида бир хил маслаҳат бериб келмоқдамиз ва Украина коррупциялашаётганини, иқтисодиёти олигархлар қўлида ўзгараётганини кўрмаяпмиз", деди Кальюлайд.
Президент, шунингдек, унинг мамлакати Украина коррупцияга қарши курашда муваффақиятга эришган тақдирда ҳам, Европа Иттифоқига аъзо баъзи давлатлар "Москва билан иқтисодий алоқалар йўлида Киевнинг манфаатларидан воз кечишини" билишини қўшимча қилди.
Маълумот учун, Эстония 2004 йилнинг 1 майидан бери Европа Иттифоқининг аъзоси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь