Эстонияда фарзандлари мактабга хизмат машинасида қатнаган вазир ишдан олинди

Олам

image
Зарбдор ҳокими Captiva`си бўла туриб, салкам 400 млнга Trailblazer сотиб олди north_east

Зарбдор ҳокими Captiva`си бўла туриб, салкам 400 млнга Trailblazer сотиб олди

Эстониянинг Таълим ва фан вазири Майлис Репс истеъфога чиқди. Бугун, 21 ноябрь куни Президент Керсти Кальюлайд Репснинг аризасини қабул қилди ва уни вазир лавозимидан озод қилди.

“Сўнгги ҳафта сиёсий фаолиятимдаги энг оғир давр бўлди. Мен вазир ва она ролларини аралаштириб юборганим учун кучли босим остида қолдим. Тан оламан, мен хато қилдим ва бунинг учун кечирим сўрайман”, деган Репс.

Репснинг сўзларига кўра, у вояга етмаган фарзандларига хавфсиз тарбиявий атмосферани шакллантирмоқчи.

“Мана нима учун мен бугун таълим ва фан вазири лавозимидан кетишга қарор қилдим, шунингдек, иш ва оилавий ҳаётни аралаштириб, йўл қўйган сиёсий хатолигим учун ҳам жавобгарликни зиммамга оламан”, дея қўшимча қилган Репс.

У ўзини қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирган. Репс Рийгикогу (Эстониянинг олий қонун чиқарувчи органи – парламент) депутати сифатида ишлашда давом этади.

Эстония Бош вазири Юри Ратас Майлис Репснинг Ҳукуматдан кетиши унга катта зарба эканини айтган.

Вазир Бош вазирнинг таклифига биноан Президент томонидан лавозимидан озод қилинади. Ҳудди шундай Бош вазирнинг таклифига биноан таълим вазири лавозимига янги номзод аниқ бўлгач, Президент ҳукуматнинг янги аъзосини тайинлайди.

Сешанба куни “Õhtuleht” нашри Таълим ва фан вазири Маилис Репс вазирлик мулкидан ва ишчи кучидан ноўрин фойдаланаётгани, вазир ҳайдовчисига болаларини ташишига рухсат бергани ҳақида хабар берган эди. Таълим вазирининг собиқ ҳайдовчиси нашрга Маилис Репснинг болаларини ўзидан кўпроқ олиб юрганини айтган.

Аввалроқ, Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ҳокими Captiva туриб, хизмат машинаси сифатида 370 млн сўмга Trailblazer русумли автомобиль сотиб олгани хабар қилинганди.

Кейинроқ Сурхондар вилоят Давлат солиқ бошқармаси Молия вазирлигининг расмий хатини қалбакилаштириб, Nexia-3 ўрнига 349 млн сўмга Equinox сотиб олгани маълум бўлганди.

Аммо ҳар икки ҳолат бўйича ҳам ваколатли идоралар томонидан тегишли чора кўрилгани ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот берилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эстония

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг