Эскобар Тошкентга келди. У Мирзиёев билан учрашмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Вакиллар палатаси аъзолари – Алабама штатидан республикачи Майк Рожерс, Вашингтон штатидан демократ Адам Смит, Калифорния штатидан демократ Салуд Карбахал ва Техас штатидан демократ Вероника Эскобар Тошкентга ташриф буюрган. 

“Бугун биз Ўзбекистоннинг – АҚШ стратегик шериклигида янги имкониятларнинг очилишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Америкалик ҳамкорларимизнинг нафақат парламентлараро дўстлик ришталарини рағбатлантиришда, балки бизнес алоқаларни ривожлантиришдан тортиб, таълимдаги шерикликкача бўлган кўплаб соҳаларда ҳам қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз. Биз АҚШнинг барча штатлари билан, айниқса, иқтисодий йўналишда тўғридан тўғри алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз”, дейди Бахтиёр Саидов.

“Америка овози”нинг ёзишича, бугун, 27 март куни делегация Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Вероника Эскобар 1969 йил 15 сентябрда туғилган. 2019 йилда Эль-Пасода жойлашган Техаснинг 16-конгресс округидан сайланган.

Демократик партия аъзоси, у 2007 йилдан 2011 йилгача Эль-Пасо округи комиссари ва 2011 йилдан 2017 йилгача Эль-Пасо округи судьяси бўлиб ишлаган. У 2020 йил 4 февралда Американинг собиқ президенти Дональд Трамп ва республикачилар назоратидаги Сенатни “хавфсизлик учун энг катта таҳдид” деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Вероника Эскобар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made