Эски “права”ни янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди
Жамият
−
02 Октябрь 2021
182292021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилади.
Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.
Аввалроқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтириш таклиф этилаётган ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь