Ёш оилаларга қандай мақсадларда кредитлар берилади?

Бу қизиқ

image

Ёш оилаларга қандай мақсадларда микрокредитлар берилади? Бу саволга Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

- оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;

- микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;

- якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.

Кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади:

- оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;

- ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;

- молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Кредит

Баҳолаганлар

843

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг