Эртага Юнусобод “свет”сиз, Яшнобод аҳолиси эса газсиз қолади

Жамият

image

Эртага 2 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти хабар берди.

Қайд этилишича, туманда электр энергияси соат тонгги 08:00 дан 17:00 га қадар ўчирилади. Ўчирилишга туман ҳудудидаги PS 110/35/10 кВли подстанциясидаги мавжуд юқори кучланишли электр қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида: 

  • 4-мавзе “Адолат” МФЙ;
  • 5-мавзе “Қўшчинор” ва “Биллур” МФЙлари;
  • 8-мавзенинг “Нурмакон” ва “Мингчинор” МФЙлари;
  • 9-мавзе “Собиробод” МФЙ, “Исломобод” МФЙнинг Исломобод кўчалари ва “Адолат” МФЙлари;
  • 11-мавзе “Story Center”;
  • 12-мавзе “Барҳаёт”, МФЙ ва “Mega Planet” кўнгилочар савдо маркази;
  • 14-мавзе “Юнусота” МФЙ;
  • 15-мавзе “А.Дониш” МФЙ;
  • 16-мавзе “Ҳалқобоғ” МФЙ;
  • 17-мавзе “Қадрдон” МФЙ ва Промзона;
  • 19-мавзе “Юртобод” МФЙлари ҳамда “Шаҳристон” МФЙнинг Шахристон кўчаси;
  • “Отчопар-1” МФЙнинг О.Зокиров ва А.Темур кўчалари.

Бундан ташқари, Яшнобод тумани “Катта Қўйлиқ” маҳалласига ўрта босимли газ қувурига ҳисоблагич ўрнатиш сабаб 2 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар туманнинг қуйидаги истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

12 та кўп қаватли уйлардаги жами 2 200 та хонадон;

  • Корзинка - 1 та;
  • Хусусий клиника - 1 та;
  • 29-поликлиника - 1 та;
  • Нонвойхона - 4 та;
  • Кафе - 2 та.

Мақола муаллифи

Теглар

газ свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг