Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида -30 даража совуқ кутиляпти

Бу қизиқ

image

Эртага, 12 январда ҳам Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳаво давом этади. 11-16 январда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

12 январга об-ҳаво прогнози

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19° совуқ, кундузи 9-11° совуқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° совуқ, Устюртда 27-30° совуқгача, кундузи 12-17° совуқ бўлади. 

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° совуқ, кундузи 8-13° совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, чўл ҳудудларда кечаси 27-30° совуқ, кундузи 7-12° совуқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° совуқ, баъзи жойларда 20° совуқгача, кундузи 5-10° совуқ, баъзи жойларда 12° совуқгача бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, баъзи жойларда 15° совуқгача, кундузи 3-8° совуқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° совуқ, кундузи 10-15° совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво аномал совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг