Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 28 январь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с тезликда эсади. Чўл зонасида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Чўл зонасида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Тошкентнинг тоғли ҳудудларида ва Наманган вилоятида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон ёмғир Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made