Эртага ўзбекистонликлар кунни қандай об-ҳаво билан ўтказади?
Бу қизиқ
−
03 Апрель 2023
15847Эртага, 4 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Навоий вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.