Эртага Ўзбекистон тарихидаги энг катта мушакбозлик намойиши ўтказилади

Жамият

Эртага, 1 сентябрь куни соат 21:00 да Тошкентда Ўзбекистон тарихида энг баланд ва энг чиройли мушакбозлик намойиши ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Мушакбозликнинг баландлиги 350 метр бўлиши қайд этилмоқда. Намойишда 9 дақиқа давомида 2 723 та ранг-баранг ёғду порлайди. Мушакбозлик “Халқлар дўстлиги” санъат саройининг орқа томонида амалга оширилади.

Мушакбозлик намойишини хитойлик компания China Liuyang Jeeton Fireworks Group тайёрлаяпти.

“Биз барча меҳмонлар ва юртдошларимизни мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан уюштириладиган мушакбозликка таклиф этамиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мушакбозлик

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг