Эртага Тошкентнинг учта маҳалласи газ таъминотидан узилади
Жамият
−
24 Октябрь 2023
6989Эртага, 25 октябрь куни таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар берди.
Унга кўра, қуйидагилар вақтинчалик газ таъминотидан узилади:
Миробод туманидаги (10:00 дан 18:00 гача) “Янги Миробод”, “Байналминал” маҳаллалари:
- Аҳоли хонадонлари сони – 1476 та;
- Улгуржи истеъмолчилар сони – 34 та.
Яккасарой тумани (10:00 дан 18:00 гача):
- “Абдулла Қаҳҳор” МФЙдаги 970 та кўп қаватли уйлардаги хонадон, 320 та ерли хонадон;
- -“Дамариқ” МФЙдаги 920 та кўп қаватли уйлардаги хонадон, 410 та ерли хонадон;
- “Бобур” МФЙдаги 990 та кўп қаватли уйлардаги хонадон.
Бектемир туманидаги (10:00 дан 17:00 гача) “Устозлар” ва “Забардаст” маҳаллалари;
Аҳоли хонадонлари сони – 1375 та;
Улгуржи истеъмолчилар сони – 25 та.