Эртага Тошкентнинг икки туманида “свет” ўчирилади
Жамият
−
30 Апрель
11160Эртага, 1 май куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Учтепа тумани электр таъминотидан вақтинчалик узилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани: “Ийк ота” ҳамда “Гулбоғ” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
- Учтепа тумани: 18-сонли Автосарой ва “Найман”, “Ўрикзор”, “Саккокий”, “Кўркамобод”, “Шароф”, “Тақачи” ҳамда “Бешқайрағоч” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги қўшимча қилинган.
LiveБарчаси