Эртага Тошкентнинг айрим жойларида вақтинча газ ўчирилади

Жамият

−

image

Эртага, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг баъзи жойларида газ таъминотида узилиш бўлади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали маълум қилди.

Унга кўра, 14 сентябрь куни соат 11:00 дан  17:00 га қадар Миробод  тумани Амир Темур кўчасида жойлашган газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда истиқомат қилувчи истемолчилар газ таъминотида вақтинча узилиш кузатилади.

•    Туркистон кўчаси;
•    Тарас Шевченко кўчаси;
•    Лахути кўчаси;
•    Афросиёб кўчаси;
•    Нукус кўчаси;
•    Амир Темур кўчаси;
•    Авлиёота кўчаси.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг