Эртага Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ бўлмайди
Жамият
−
27 Декабрь 2019
6568Эртага, 28 декабрь куни таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Учтепа тумани, Чилонзор 23-даҳаси Хирмонтепа кўчаси марказидан ўтган ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, Чилонзор 21 ва 22-даҳалари, “Фарҳод”, “Фозилтепа” кўчалари ва “Вилла” даҳасидаги аҳоли хонадонлари, Чилонзор 21 ва 22-даҳаларидаги хусусий корхоналар, 238-сон мактаб, бассейн қозонхонаси, Чилонзор 22 даҳасидаги “Дока хлеб”, Чилонзор 21-даҳасидаги туман прокуратураси, “Фозилтепа” кўчасидаги ЁХХ ва мазкур ҳудуддаги 10 та улгуржи истеъмолчилари, “Катта Хирмонтепа” ва “Фарҳод” кўчаларидаги жами 17 та улгуржи истеъмолчилари, соат 11:00 дан 16:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўради.
LiveБарчаси