Эртага Тошкентдаги қайси кўчалар ёпилиши маълум қилинди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан эртага, 9 ноябр куни пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова иштирокидаги брифингда маълум қилинди. 

9 ноябрь куни саммит йиғилишининг асосий тадбири ўтказилиши муносабати билан, Ислом Каримов-Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур-Ислом Каримов чорраҳасигача ҳаракат эрталабки соат 8:00 дан 18:00 қадар чекланиши режалаштирилмоқда. 

"Ҳайдовчилар учун айланма йўллар орқали ҳаракатланиш ташкил этилган. Ҳурматли юртдошлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунишингизни ва йўлларда хавфсизликни таъминлаётган ЙПХ инспекторлари талабларини аниқ бажаришингизни сўраб қоламиз", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча ёпилиши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made