Эртага Тошкентдаги бир нечта маҳаллалар электр таъминотидан вақтинча узилади
Жамият
−
18 Июль 2023
6178Эртага, 19 июль куни пойтахтнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилади:
• Яккасарой тумани: “Абдулла Қаҳҳор” МФЙнинг қисман ҳудудидаги айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
• Чилонзор тумани: “Лутфий” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 июль куни электр узатиш линияларининг юкланганлик даражаси ортиб кетиши оқибатида Юнусобод туманининг айрим ҳудлари 2 соатга электр тармоғидан узиб қўйилган эди. Шунингдек, Учтепа, Яккасарой ва Яшнобод туманларида ҳам мавсумолди таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли “свет” ўчирилган.
LiveБарчаси