Эртага Тошкентдаги айрим йўллар ёпилади
Жамият
−
01 Апрель 2022
8482Эртага, 2 апрель куни Тошкентнинг Олмазор туманида “Аждодлар матонати ва жасорати - авлодлар учун намунадир!” шиори остида 5300 метрга оммавий югуриш марафони ўтказилади. Шу муносабат билан айрим кўчалар вақтинча ёпилади.
Спорт тадбири соат 9:00да Тошкент тиббиёт академиясидан бошланади ва 11:00гача давом этади. Финиш нуқтаси – Тошкент давлат техника университети.
Марафон вақтида Олмазор туманидаги қуйидаги кўчалар вақтинча ёпилади:
• Ҳ. Азимов кўчасидан Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасигача;
• Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасидан Мирзо Ғолиб кўчасигача;
• Мирзо Ғолиб кўчасидан Мухбир кўчасигача;
• Мухбир кўчасидан Университет кўчасигача.
LiveБарчаси