Эртага Тошкентдаги 3 мингдан ортиқ хонадон газсиз қолади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг 2 тумани куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари туфайли вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди. 

Билдирилишича, эртага 19 сентябрь куни Бектемир ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча ўчирилади.

Бектемир тумани (09:00 дан 19:00 гача): “Ийк ота” ва “Гулбоғ” маҳаллалари: Аҳоли хонадонлари сони – 1900 та,
улгуржи истеъмолчилар сони – 62 та.

Сергели тумани (10:00 дан 17:00 гача): “Нўғай қўрғон”, “Кубайтепа” ва “Қутбарака” маҳаллалари: Аҳоли хонадонлари сони – 1301 та, улгуржи истеъмолчилар сони – 14 та.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ мазкур узилишлар сабабли юзага келиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябридан кучга кирадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланган эди. Унга кўра, аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолган. Яъни 1 октябрдан сўнг ҳам аҳолига электр энергияси 295 сўмдан, табиий газ 380 сўмдан ва суюлтирилган газ 1120 сўмдан сотилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сергели Бектемир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг