Эртага Тошкентда айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Жамият

image

Эртага, 18 октябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

18 октябрь куни Тошкентда Талабалар югуриш марофони ўтказилади. Шу муносабат билан соат 10:30дан 11:30 гача Бунёдкор шоҳ кўчаси дублёр йўлининг Адиблар ҳиёбонига кириш қисмидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисмида, Ислом Каримов кўчасининг Бешёғоч ва Шерият боғи кўчалари кесишмасигача бўлган қисмида, Шерият боғи кўчасининг “Пахтакор” стадионигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент марафон кўча

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг