Эртага Тошкент ва бошқа ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
08 Февраль 2023
15904Эртага, 9 февраль куни яна пойтахт Тошкентда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 гача тушиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
9 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-7° илиқ бўлади, кечга томон 0-2° илиқгача пасаяди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундуз 4-9° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-9° илиқ бўлади.
Сурхандарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаа ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.