Эртага Россиянинг иккита шаҳридан Ўзбекистон фуқаролари Ватанга олиб келинади
Жамият
−
02 Июль 2020
6715Эртага, 3 июль куни Тошкент – Новосибирск – Тошкент ва Тошкент – Қозон – Тошкент йўналишлари бўйича чартер рейсларлар амалга оширилади.
Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади. Айнан мана шу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
Аввал таъкидланганидек, рўйхатга, биринчи навбатда, бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
“Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Республика Махсус комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.
LiveБарчаси