Эртага Президент тадбиркорлар билан учрашади

Жамият

image

Эртага, 20 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маҳаллий тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтказиладиган мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 август куни Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилганди.

Йиғилишда тадбиркорлардан 13 минг 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар келиб тушгани қайд этилганди. Тадбиркорлар кўтарган 12 мингдан зиёд шахсий масалаларнинг ярмидан кўпи Президент учрашувгача ҳал этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг