Эртага об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
02 Январь 2020
12885Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 3 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0+...2 даража, кундузи +5...+7 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради ва ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...0 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиб, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши кутилади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...0 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади.