Эртага магнит бўрони кузатилади
Фойдали
−
30 Октябрь 2021 12409 1 дақиқа
30 октябр кечаси ҳамда 31 октябрь кун давомида Тошкентда G3 даражага эга 5 баллик магнит бўронлари кузатилади. “Meteonova” портали маълумотлари шундан дарак бермоқда.
Эртага, 31 октябрь куни кечаси магнит бўрони ўзининг пассивроқ ҳолатига қайтади.
Қайд этилишича, магнит бўронини об-ҳаво ўзгаришларига таъсирчан, қон-босим, нерв-асаб касалликларга эга кишилар яққол сезади.
Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги кун давомида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.
Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.
Аввалроқ, Қуёшда Х синфига кирувчи кучли чақнаш бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Чақнаш оқибатида Қуёшдан чиққан моддалар Ерга яқинлашса, магнит бўрони кузатилиши айтилганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь