Эртага Конституциявий кенгаш фуқаролардан тушган таклифларни муҳокама қилади

Жамият 1759
image

Эртага, 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакиллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Мазкур йиғилишда ҳафта давомида Конституциявий комиссия томонидан ҳафта ичида амалга оширилган ишлар ва фуқаролардан келиб тушган таклифлар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 май ҳолатига Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 967 та таклиф келиб тушганди. Келиб тушган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги фуқаролар Конституциявий комиссияга кўпроқ таклиф йўллагани ойдинлашган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.4
Теглар
t
×