Эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image
Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди north_east

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет эртага, 26 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг