Эртага айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -7 даражагача пасаяди
Бу қизиқ
−
16 Ноябрь 2019
9410Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 17 ноябрь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+2, кундузи +11...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғиргачилик кузатилмайди, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +12...+17 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади.