Эртага 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади
Спорт
−
29 Октябрь 2021
4042Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Эртага, 30 октябрь куни тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи баҳсларда иштирок этади. Дастлаб Нодиржон Мирзаҳмедов (48 кг) ирландиялик Рикки Несбитга қарши рингга кўтарилади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 16:15 да бошланади.
Дастлабки баҳсда рақиби рингга чиқмагани сабабли жангсиз ғалаба қозонган 80 кг вазндаги Одилжон Аслонов италиялик Симоне Фиорига тўқнаш келади. Ушбу беллашув соат 19:15 да старт олади.
Ҳарбий боксчилар ўртасида Жаҳон чемпионати совриндори Мужибулло Турсунов соат 22:00 дан бошлаб (63,5 кг) япониялик Таига Иманага қарши рингга кўтарилади.
Шунингдек, илк босқичда Словакия вакили Лукас Фернезага имконият қолдирмаган Саиджамшид Жафаров (75 кг) ҳам япониялик Юито Мориваки билан соат 23:45 дан сўнг рингга чиқади ва ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг эртанги баҳсларини якунлаб беради.
LiveБарчаси