Эртага ҳаво 38 даражагача исийди
Бу қизиқ
−
14 Апрель 2022
6213Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 15 апрель куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 14-16 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
баъзи жойларда чанг тўзон билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража,
кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Республикасининг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
LiveБарчаси