Эртага ҳаво ҳарорати қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
15:47 1188 2 дақиқа
Ўзбекистонда 12 июнь куни асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши ҳамда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 3–8 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–22 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади, баъзи ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам қуруқ об-ҳаво сақланиб, кундузи ҳаво 34–39 даражагача исийди. Кечаси эса ҳарорат 18–23 даража атрофида бўлади.
Тошкент вилояти, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 33–38 даража бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузги ҳарорат 34–39 даражагача кўтарилади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 5–10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида эса баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади, момақалдироқ пайтида 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.
Шу билан бирга Ўзгидромет 11–12 июнь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Live
Барчаси