Эртага ҳарорат илиқ бўлади, аммо қор ёғади
Бу қизиқ
−
11 Декабрь 2019
8273Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 12 декабрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёгингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3 илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади
LiveБарчаси