Эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди
Бу қизиқ
−
19 Апрель 2023 11503 2 дақиқа
Эртага, 20 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жанубий ҳудудларда 27 даражагача илиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель