Эроннинг оғир сув заводи ишдан чиқди
World
−
30 March 5065 2 minutes
Эроннинг ғарбий қисмидаги Хондаб шаҳрида жойлашган оғир сув ишлаб чиқариш заводи Исроил зарбаси оқибатида жиддий шикастланди ва фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда сунъий йўлдош тасвирлари ва мавжуд маълумотларга таяниб, Халқаро атом энергияси агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, ушбу объект ҳудудида расмий равишда рўйхатдан ўтган ядровий материаллар бўлмаган.
Эроннинг “Fars” давлат ахборот агентлиги ҳам завод бомбардимон қилинганини тасдиқлаган. Эрон расмийлари ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқлигини ва радиоактив моддаларнинг сизиб чиқиши кузатилмаганини билдирган. Кейинчалик Исроил ҳарбийлари зарбани айнан ўзлари берганини тан олиб, бунга сабаб сифатида Эроннинг заводни ўтган йилги ҳужумдан кейин тиклашга уринаётганини кўрсатган.
Хондабдаги завод билан бир мажмуага кирувчи оғир сув реактори ҳам 2025 йилнинг июнь ойида АҚШ ва Исроил томонидан ўтказилган аввалги ҳарбий операция вақтида зарбага учраган. Ўшанда агентлик ушбу объект ҳали тўлиқ қуриб битказилмаганини ва унда ядровий материаллар мавжуд эмаслигини билдирган.
Оғир сув оддий сувга нисбатан тахминан 10 фоиз зичроқ бўлиб, таркибида водороднинг оғир изотопи мавжуд. У ядровий реакторларда нейтронларни секинлаштириш учун ишлатилади, шунингдек тритий деб аталувчи радиоактив водород изотопини олишда ҳам қўлланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Исроил Эроннинг Натанздаги уранни бойитиш мажмуасига зарба берганди. Ташкилот ушбу зарбани “халқаро қонунлар ва мажбуриятлар, жумладан, Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг бузилиши” деб атаган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28