Хониянинг ўлимига Эроннинг жавоби Исроилни ҳайратга солиши мумкин – WSJ

Олам

image

Эроннинг Исроилга янги ҳужуми апрель ойидагидан кўра кучлироқ ва кутилмаган бўлиши мумкин, чунки Исломий республика ўз режалари ҳақида ҳеч кимга хабар бермаяпти. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Қайд этилишича, охирги марта Эрон дипломатларни олдиндан хабардор қилиб, АҚШ ва Исроилга тайёргарлик кўриш имкониятини бериб, яҳудий давлати йўналиши бўйича 300 дан ортиқ дрон ва ракеталарни учирган. Натижада снарядларнинг аксарияти тутиб олинган.

“Бу сафар Исроил ва унинг иттифоқчилари бўшлиқда ҳаракат қилмоқда”, дея таъкидлайди газета.

Яқин Шарқдаги кескинлашувнинг олдини олишга уринаётган америкалик ва араб дипломатлари Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ва Байрутда “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий қўмондони Фуад Шукрнинг ўлдирилиши учун қасос олишга тайёрланаётган Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг ғазабланган сукунатига дуч келишмоқда.

Америка маъмуриятининг исмини ошкор этмаган вакилининг нашрга айтишича, Вашингтон ҳамон эҳтиёткор, чунки у Эрон Исроилга жавоб зарбаси қандай бўлишини аллақачон ҳал қилиб қўйганини кўрмаяпти. Бу яқин кунларда содир бўлиши мумкин.

Пентагон Исроилни ҳимоя қилиш учун Яқин Шарққа қўшимча кучлар, жумладан баллистик ракеталардан ҳимоя қилишга қодир крейсер ва эсминеслар юборилаётганини маълум қилган. Қўшма Штатлар, шунингдек, қўшимча ердаги баллистик ракеталарга қарши мудофаа воситаларини жойлаштиришга тайёрланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Хония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг