Эроннинг биринчи Президенти вафот этди
Олам
−
09 Октябрь 2021
9995Бугун, 9 октябрь куни 1980 йилда Эрон Ислом Республикасининг биринчи Президенти этиб сайланган Абулҳасан Банисадр Парижда вафот этди. Бу ҳақда “Euro news” нашри хабар бермоқда.
“Ислом Республикасининг биринчи президенти Абулҳасан Банисадр 88 ёшида Париждаги Сальпетриер шифохонасида вафот этди”, дейилади агентлик хабарида.
Бироқ, хабарда Президент ўлимининг сабабларига аниқлик киритилмаган.
Маълумот учун, 1979 йил 1 апрель куни Эронда инқилоб натижасида шох ҳукумати ағдарилган. Ҳокимият Оятуллоҳ Хумайни бошчилигидаги инқилобчилар қўлига ўтган. Шундан сўнг, давлат Эрон Ислом Республикаси деб эълон қилинган. Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий эса Мисрга қочиб кетган.
Эрон давлат бошқаруви республика шаклига ўтгач, 1980 йилда Абулҳасан Банисадр мамлакатнинг биринчи Президенти этиб сайланган. Аммо, 1980 йилда бошланган Эрон-Ироқ уруши туфайли Оятуллоҳ Хумайни Банисадрни ҳарбий ҳаракатларни бошқара олмасликда айблаб, ундан бош қўмондонлик ваколатини олиб ташлаган. 1981 йил июль ойида эса парламент Банисадрга импичмент эълон қилган. Кейинчалик, Хумайни Банисадрни президентликдан озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. Шундан сўнг, Банисадр бир қатор сиёсатчилар билан бирга Эрондан чиқиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь