Эроннинг ҳарбий кемаси бошқа бир кемани чўктириб юборди
Олам
−
11 Май 2020
9931Эрон қуролли кучларининг Jamaran фрегати ҳарбий машғулот вақтида хатолик сабаб бошқа бир ҳарбий кемани ўққа тутди. Бу ҳақда AAA агентлиги хабар тарқатди.
Ҳодисада кема экипажида бўлган 40 нафар денгизчи ҳалок бўлган. Воқеа Уммон кўрфазида юз берган.
Маълумотларга кўра, эсминец Konarak ҳарбий-транспорт кемасига қарата ракета зарбаси берган. Шундан сўнг кема чўкиб кетган.
Бундан ташқари, кемага қарши ракетадан шикастланган кема Чобохар портига тортиб кетилгани ҳам айтилмоқда. Шунингдек, ҳодисада 20 дан 40 гача киши ҳалок бўлгани, ўнлаб одамлар жароҳат олгани маълум қилинмоқда. Ҳозирча, Эрон расмийлари бу воқеа ҳақида тасдиқловчи ёки уни инкор қилувчи расмий маълумот бермади.
Маълумот ўрнида, Jamaran фрегати 2010 йилда сафга киритилган ва Эрон флотида энг замонавий ҳарбий кемалардан бири ҳисобланади. У Хитойда ишлаб чиқарилган кемаларга қарши ракеталар, торпедолар ҳамда бошқа қуроллар билан қуролланган. Кема экипажи 140 кишини ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь