Эронлик спортчи ЖЧдаги ғалабасини Раисийга бағишлади
Спорт
−
22 Май 2024 6151 1 дақиқа
Эроннинг 2024 йилги параатлетика бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби Амир Ҳусайн Алипур ўз мукофотини вертолётда ҳалокатга учраган мамлакат президенти Иброҳим Раисийга бағишлади. Бу ҳақда IRIB телеканали хабар берди.
Манбага кўра, 17-25 май кунлари Японияда Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган енгил атлетика бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатида спортчи эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича турнир финалида олтин медални қўлга киритган.
Маълумот учун, 19 май куни Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учради. У билан бирга ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллохиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати, Табриз шаҳрининг имоми Муҳаммад Али Але Ҳошем ва президент қўриқчиси бошлиғи ҳалок бўлган. Мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон жамоаси Олимпиада ўйинларида марҳум президент шарафига бошқа ном билан қатнашиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси