Эронга нисбатан қурол эмбаргоси тугади
Олам
−
18 Октябрь 2020
7006Эронга нисбатан қурол эмбаргоси бугун, 18 октябрдан бошлаб амал қилишдан тўхтайди. Шундай сўнг, мамлакат қурол сотиши ва сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида хабар берилди.
“Эроннинг қурол импорт қилиши ва Эрондан қурол экспорт қилиш, бу билан боғлиқ фаолият ҳамда молиявий хизматлар кўрсатишга нисбатан барча чекловлар автоматик равишда амал қилишдан тўхтайди”, дейилган дипломатик идорада.
Шунингдек, 18 октябрдан бир қатор эронлик ҳарбийлар ва фуқароларга нисбатан киритилган тақиқловлар амал қилиши тўхтайди. Эндиликда уларга БМТга аъзо давлатлар ҳудудларига кириш ёки улар орқали ўтишга рухсат берилади.
“Бугун халқаро ҳамжамият учун муҳим кун. У АҚШнинг уринишларига қарамай, БМТнинг 2231-сонли резолюциясини ва Ҳаракатлар дастурини ҳимоялай олди”, дейилади вазирлик хабарида.
Эрон ўзининг ҳарбий эҳтиёжларини таъминлай олади ва хорижий қўллаб-қувватлашга муҳтож эмас, деган Эрон ТИВ расмий вакили Саид Хатибзода.
“Эрон мудофаа саноати эҳтиёжларининг 90 фоиздан кўпроғини мамлакат ичида ишлаб чиқаради ва хориждан кўмакка муҳтож эмас”, деган Хатибзода. У минтақадаги тинчлик ва барқарорлик Эрон учун доим биринчи даражали вазифа бўлишини қўшимча қилган.
Маълумот учун, АҚШ Эронга нисбатан қурол эмбаргосини узайтиришга ҳаракат қилди. Аммо Бунинг уддасидан чиқа олмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь