Эронга қарши 7-санкциялар пакети эълон қилинди

Олам

image

Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи Эрон Қуролли кучларининг элита қисми – Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) тўрт нафар аъзосига инсон ҳуқуқлари бузилишида иштирок этганликлари ёки уларга ёрдам берганликлари учун санкциялар жорий қилди. Санкциялар рўйхатининг янгиланган версияси бугун, 24 апрель куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди ва бу ҳақда Швециянинг Европа Иттифоқи кенгашига раислиги ҳам Twitter'да хабар берди.

Айтилишича, ИИҚК қўмондони Муҳаммад Назар Азимий Кирмоншоҳ вилоятидаги намойишларни шафқатсизларча бостиргани учун, ИИҚКнинг Ғарбий Озарбайжон вилоятидаги бўлими қўмондони Ҳабиб Шоҳсавари Маҳобод ва Пироншеҳрдаги намойишларни бостиргани учун, ИИҚКнинг Маркази вилоятидаги қўмондони Моҳзен Карими намойишларни шафқатсизларча бостиргани учун ва ИИҚК Карбало амалиёт базаси қўмондони Аҳмад Кадем Хузистон вилоятининг Изе шаҳридаги норозилик намойишларини бостиргани учун санкциялар остида қолган.

Қўлланилган санкциялар молиявий активларни музлатиш, шунингдек, Буюк Британияга киришни тақиқлашни ўз ичига олади.

“Эрон режими халқнинг шафқатсиз қатағон қилиниши ва бутун дунё бўйлаб қон тўкилишининг экспорти учун жавобгардир. Шунинг учун биз Эронга жумладан, бутун ИИҚКга қарши 300 дан ортиқ санкциялар киритдик”, дейди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли.

Швециянинг Европа Иттифоқи кенгашидаги раислиги баёнотида эса ЕИ Эронга яна бир аниқ сигнал юборгани айтилади. 

Маълумот учун, ЕИ Эронга қарши аллақачон олтита санкциялар пакетини жорий қилган. 204 киши ва 34 ташкилот Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган. Чеклов чоралари Европадаги активларни музлатиш, Европа Иттифоқига киришни тақиқлаш ва Европа бизнесларининг қора рўйхатдагилар билан ҳар қандай бизнес алоқаларини тақиқлашдан иборат. 
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррель эса Эронга қарши янги санкцияларнинг доимий жорий этилиши ядровий келишувни қайта тиклаш ҳаракатларига таъсир қилмаслиги кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made