Эрондаги терактда тўрт полициячи ҳалок бўлди
Олам
−
24 Июль 2023
3168Кеча, 23 июль куни Эрон жануби-шарқидаги Систон-Балужистон вилоятида террорчилик гуруҳи томонидан уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида йўл ҳаракати полициясининг тўрт нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда минтақа прокуратурасига таяниб, “Tasnim news” агентлиги хабар берди.
Агентлик теракт қурбонларининг исмларини келтириб, ҳужум Хашдан Тафтанга кетаётган йўлда содир бўлганини таъкидлаган.
“Ушбу терактда йўл полицияси ходимлари Меҳди Оллоҳпур, Ризо Исмоилий, Муҳаммад Ризо Шайхий ва Ҳасан Воҳидий ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда мамлакат куч тузилмалари томонидан жиноятчилар қидирилмоқда. Шунингдек, давлатда фаолият юритаётган ҳеч бир қуролли гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Маълумот учун, Систон-Балужистон Эроннинг 31 вилоятидан бири бўлиб, мамлакат жануби-шарқида Афғонистон ва Покистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган.
LiveБарчаси