Эронда бир аёлни зўрлаган беш эркак қатл этилди

3-саҳифа

image

Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Маранд шаҳрида зўрлашда айбланган беш киши қатл этилди. Бу ҳақда шаҳар прокурори Юсуф Зиё Меҳрага асосланиб, “Mizan” ахборот агентлиги хабар берди.

Айтилишича, 2022 йилнинг май ойида 5 киши бир аёлни ўғирлаб, шаҳар атрофидаги тоғларга олиб кетиб, зўрлаган. Жиноят содир бўлганидан 4 кун ўтгач, барча айбланувчиларнинг шахси аниқланиб, қўлга олинган. Қўшимча суриштирув жараёнида жиноятчиларнинг бир нечта ноқонуний ишларга алоқадорлиги аниқланган.

Суд жараёнида айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлган. Ўлим жазоси Олий суд санкциясидан сўнг амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эронда букмекерлик компанияларини реклама қилган блогер Милад Ҳотамий ўлим жазосига ҳукм қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон зўрлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг