Эронда зилзила юз берди. Қурбонлар бор
Олам
−
18 Июнь
10255Эрон шимоли-шарқидаги Разавий Хуросон вилоятида 5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда вилоят префектураси раҳбари Хожатуллоҳ Шариатмадорий маълум қилди.
Зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна беш киши турли даражада жароҳатланганлиги айтилмоқда.
“Рихтер шкаласи бўйича 5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бунинг оқибатида беш киши жабрланди. Афсуски, вилоятнинг Кашмар шаҳрида савдо биноси фасадининг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди”, дейди вилоят раҳбари.
Расмийнинг аниқлик киритишича, ҳудудда вайроналарни тозалаш ишлари бошланган. Айни дамда, унинг сўзларига кўра, қутқарувчилар вайроналар остида қолган болани олиб чиқишга муваффақ бўлган. Жабрланувчи шифохонага етказилган.
Қолаверса, қутқарув ходимлари вайроналар остида қолган эр-хотинни ҳам олиб чиқиш устида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 11 июнь куни Тожикистонда ҳам зилзила содир бўлган ва унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганди.Шунингдек, бугун, 18 июнь тонгида Қирғизистонда 4 магнитудали зилзила юз берган ва унинг кучи Андижон вилоятида сезилганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
LiveБарчаси